Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленский «Азовсталь»даги асир олинган ҳарбийлар бўйича таклиф билан чиқди
22.05.2022 19:30,  
7

Украина Россия назоратидаги Мариуполдаги “Азовсталь” заводидан олиб чиқилган украиналик ҳарбийларни россиялик ҳарбий асирларга алмаштиришга тайёр. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский телеканаллардан бирининг эфирида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, “Азовсталь” металлургия заводида тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчиларни қутқариш бўйича ҳамкор давлатлар билан музокаралар давом этмоқда. Ушбу ташаббуслар доирасида Туркия, Швейцария, Исроил ва Франция раҳбарлари билан музокаралар ўтказилган. 

Президент Украина ҳарбийлари “Азовсталь”дан олиб чиқиб кетилганидан кейин Киев россиялик ҳарбий асирларга алмаштирилишини кутганини ва бунга тайёр эканлигини айтган.

“Биз уларни уйга олиб келамиз. Масъулиятни ўз зиммасига олган ҳамкорлар билан шундай қилишимиз керак”, дейди Зеленский.

Шу билан бирга, Президент Киев можарога барҳам бериш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини таъкидлаб, Украинада урушни Россия бошлаганига эътибор қаратган. 

"Уруш оғир, ғалаба ҳам жуда оғир бўлади, гўё жангда бўлгани каби қонли бўлади, аммо охири, албатта, дипломатик тарзда якунланади", дейди Зеленский.

Украина учун хавфсизлик кафолатлари мавзусига тўхталар экан, давлат раҳбари айни дамда Киев ишонган ҳамкор давлатлардан хавфсизлик кафиллари доирасини шакллантиришга ҳаракат қилинаётганини айтган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан