Зеленский чоршанба куни АҚШ Конгрессида нутқ сўзлайди

Зеленский чоршанба куни АҚШ Конгрессида нутқ сўзлайди

Бу ҳақда NBC News телеканали Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ва АҚШ Сенатидаги кўпчилик етакчиси Чак Шумернинг қўшма баёнотига таяниб хабар берди.

"Украинада уруш кетаётган бир пайтда, биз украин халқига катта ҳурмат ва эҳтиром билан, Вакиллар палатаси ва Сенатнинг барча аъзолари ва Владимир Зеленскийни 16 март, чоршанба куни соат 09.00 да АҚШ Конгрессида виртуал нутқ сўзлаш учун таклиф қиламиз", — дейилади баёнотда.‌‌