Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида: «Мен Путин билан музокарага тайёрман»
20.03.2022 22:28,  
217

Украина президенти Владимир Зеленский Американинг CNN телеканалига интервью берди. Унда у Россия президенти Владимир Путин билан музокараларга тайёр эканини билдирган.

«Мен Путин билан музокараларга тайёрман. Мен сўнгги икки йил давомида бунга тайёрман. Ва ўйлайманки, биз бу урушни музокараларсиз якунламаймиз».

«Менимча, ҳар қандай форматдан, ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш керак, шунда музокаралар ўтказиш имконияти, Путин билан гаплашиш имконияти пайдо бўлади. Аммо бу уринишлар муваффақиятсиз якунланса, бу учинчи жаҳон урушининг бошланишини англатади».

«Биз доимо музокаралар жараёнини таъкидлаб келганмиз. Биз доимо мулоқотни таклиф қилганмиз, тинч ечимларни таклиф қилганмиз. Ва мен ҳозир ҳамма мени эшитишини истайман, айниқса Москва. Учрашув вақти келди. Ҳудудий яхлитликни тиклаш вақти келди».

Аввалроқ Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль икки етакчи ўртасида учрашув бўлиши мумкинлигини истисно қилмаслигини маълум қилганди.

«Аммо биринчи навбатда делегациялар ҳам, вазирлар ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши керак, шунда президентлар жараён ва суҳбат учун эмас, балки натижа учун учрашиши керак», — деди у.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан