Зеленский Донбассдаги тинчлик эвазига Қримдан воз кечмайди

Зеленский Донбассдаги тинчлик эвазига Қримдан воз кечмайди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина яқин вақтларда Қримни қайтара олмаслигини тан олди. Бу ҳақда президент Age of Crimea форумида маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Киевнинг барча саъй-ҳаракатлари Донбассда тинчликка эришишга қаратилган.

"Аммо бу Қрим кун тартибидан чиқарилиши ёки Донбассда тинчлик эвазига алмашилиши мумкин дегани эмас... Биз Украина байроғини Қрим узра баланд кўтариш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Бу эртага ҳал қилиниши зарур мураккаб вазифа, аммо бугун биз қилишимиз керак бўлган масалалар бор”, — деди Зеленский.

Биринчи навбатда у Қримда яшайдиган ёки Қримда рўйхатдан ўтган Украина фуқароларини қўллаб-қувватлашга чақирди. “Уларнинг аксарияти Қримнинг Украинага қайта қўшилишини кутишмоқда. Уларнинг буни баланд овозда айтмаётганлари, бу уларнинг йўқлигини англатмайди. Ва улар шуни унутмасинларки, давлат уларни ҳеч қачон унутмайди”, — деди президент.