Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленский Эрон томонидан уриб туширилган Боинг учун товон пулини рад этди
3.02.2020 11:33,  
749

Расмий Теҳрон Эрон томонидан уриб туширилган Украина самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 80 минг доллардан тўлашни таклиф қилди, аммо Президент Зеленский бу миқдорни етарли эмас деб ҳисоблади, деб хабар берди DW ахборот агентлиги.

2 февраль, якшанба куни кечқурун Зеленский Украина ТСН телеканали эфирида чиқиш қилди."Улар ҳар бир марҳумнинг оиласига 80 минг доллар таклиф қилишди, аммо биз бунга рози бўлмадик. Менимча, бу етарли эмас. Марҳумнинг рафиқаси, қурбон бўлган эри ёлғиз боқувчиси бўлганлиги, унинг ўзи эса ишламаслигини ва бола институтга кириши керак деган бўлса, 80 минг доллар - бу жуда оз", - дея Зеленскийнинг баёнотидан канал иқтибос келтирди.

Украина раҳбари, "инсон ҳаёти ҳеч қандай пул билан ўлчанмаслигини" таъкидлаб, "тўловлар кўпроқ бўлиши учун" Эронга босим ўтказишга ваъда берди. Шу билан бирга Зеленский ушбу ҳодиса юзасидан Украина Эронни халқаро судга беришини қўшимча қилди.

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина самолёти ҳалокати қурбонларининг ҳар бир оиласига 200 минг гривна (7,200 евро) миқдорида давлат компенсацияси берилган. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда авиаташувчидан компенсация ундириш масаласи ҳал қилинмоқда. Бироқ,  AҚШнинг санкциялари туфайли суғурта компанияларининг Эрон билан ишлаши қийин бўлиши оқибатида вазият мураккаблашмоқда, деди сиёсатчи.

2020 йил 8 январда Теҳрон-Киев рейсини амалга оширган Украина Халқаро Авиалинияси Боинг 737 самолёти Теҳрон аэропортидан чиқиб кетгандан бир неча дақиқа ўтгач қулаб тушди. 11 январга ўтар кечаси Теҳрон лайнер икки Эрон ракетаси томонидан уриб туширилганини расман тан олди. Фожиа "инсон хатоси" оқибати бўлди, деди Эрон ҳарбий кучлари.

Уларнинг сўзларига кўра, Украина самолёти Исломий Инқилоб Қўриқчилари Корпуси назорати остидаги махфий ҳарбий объект устидан учиб ўтган ва улар самолётни "қанотли ракета"си билан адаштириб қисқа масофали ракета билан уришган.

Ҳалокат натижасида барча 167 йўловчи ва 9 экипаж аъзоси ҳалок бўлган, улар орасида 11 Украина фуқароси бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан