Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Зеленский Ғарбга: қурол беринг, осмонни ёпинг, санкцияларни кучайтиринг
15.03.2022 19:43,  
391

Зеленский Ғарбга: қурол беринг, осмонни ёпинг, санкцияларни кучайтиринг. Бу ҳақда "BBC news " манбаси хабар бермоқда.

Украина президенти Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон бошчилигида Лондонда йиғилган бир гуруҳ Ғарб давлатлари вакилларига мурожаат қилди. У улардан қурол, ҳимоя ва Россияга қарши қаттиқ санкцияларни сўради.

Зеленский Дания, Финляндия, Эстония, Исландия, Латвия, Литва, Нидерландия, Швеция ва Норвегия вакилларига: «Россиянинг Украинага бостириб кириши минтақамиздаги хавфсизлик ва халқаро хавфсизликни таъминлаган барча нарсани йўқ қилди», деди.

У Украина осмонини ёпиш талабини такрорлади ва альянснинг баъзи аъзолари «Россия агрессияси билан гипноз қилингани» ва парвозлар тақиқланган ҳудуд «Учинчи жаҳон» урушига олиб келишидан қўрқаётгани учун НАТОни қоралади.

Украина НАТОга аъзо бўлолмаслигини тушунди ва шунинг учун ўз кучига таянади, лекин ўзини ҳимоя қилиш учун ёрдам сўрайди, айниқса қўшни Европанинг НАТОга аъзо давлатларидан, деди Украина президенти.

«Россия уруш машинасини ва одамларнинг ўлимини тўхтатишингиз мумкин» дея қўшимча қилди Зеленский.

«Ва энг муҳими, демократияни йўқ қилаётганларни тўхтатинг. Ҳозир тўхтатинг, бизнинг еримизда тўхтатинг. Акс ҳолда улар сизнинг ҳам ерингизга келишади», - деди Зеленский.

У Россия бозорида фаолиятини давом эттираётган компания ва банкларга босим ўтказишни сўради.

Зеленский Россиянинг барча банкларини Сwифт тизимидан узиш ва Россия билан барча савдоларга эмбарго қўйиш бўйича қайта-қайта сўровлар билан чиқди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан