Зеленский навбатдаги видеомурожаат билан чиқди

Зеленский навбатдаги видеомурожаат билан чиқди

Зеленскийнинг видеомурожаатидан асосий нарса: «Краматорскка ракета ҳужуми трибуналда айбловлардан бири бўлиши керак». Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Украинанинг Донецк ҳудудидаги Кравматорск темирйўл вокзалига 8 апрель, жума куни ракета зарбаси берилди.

Украина президенти Владимир Зеленский кечки видеомурожаатида Краматорскдаги темир йўл вокзалига ракета ҳужуми қурбонлари ҳақида гапирди ва Европа Иттифоқини Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришга чақирди.

«Россия қўшинлари бугун эрталаб Краматорскдаги темир йўл вокзалига ракета ҳужуми уюштирди. 38 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 12 киши кун давомида шифохоналарда вафот этди. Биз беш нафар боламиздан айрилдик. Ўнлаб оғир яраланганлар шифохоналарда қолмоқда. Бу Россиянинг яна бир уруш жинояти», деди Украина президенти.

«Бучадаги қирғинлар каби, Россиянинг бошқа кўплаб ҳарбий жиноятлари сингари, Краматорскга ракета ҳужуми ҳам трибуналда айбловлардан бири бўлиши керак, бу албатта амалга ошади», деди Зеленский.

У Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леенга 1 миллиард евролик молиявий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина бугун Европа Иттифоқи билан мудофаа эҳтиёжлари учун яна 500 миллион евро олишга келишиб олди.

«Биз Европа Иттифоқи вакиллари билан Россия билан тинчликка эришиш бўйича кейинги қадамлар ҳақида ҳам гаплашдик. Мен мавжуд санкциялар етарли эмаслигини таъкидладим. Биз ҳали ҳам Россияга босимни кучайтиришимиз керак. Нефть ва газга тўлиқ энергетика эмбаргосини киритишимиз керак. ”, деди Зеленский.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ракета ҳужуми бўйича ўз версиясини эълон қилган. Улар зарба Украина топмонидан амалга ошганини таъкидлаган.

«Янгиланган маълумотларга кўра, Краматорск темирйўл вокзалига зарба Украина қуролли кучларининг ракета дивизияси томонидан шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда жойлашган Доброполе аҳоли пункти ҳудудидан амалга оширилган», дейилади хабарда.