Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Зеленский Россиянинг Украинадаги гўёки мавжуд лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаётгани ҳақидаги даъволарига изоҳ берди
11.03.2022 08:25,  
252

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинадаги гўёки мавжуд лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаётгани ҳақидаги даъволарига изоҳ берди.

"Улар бизни айбламоқда... Бизни яна! Биз гўёки биологик қурол ишлаб чиқаряпмиз. Биз гўё кимёвий ҳужум тайёрлаяпмиз. Бу мени жуда хавотирга солмоқда, чунки биз бир неча бор амин бўлганмиз: Россиянинг режалари ҳақида билмоқчи бўлсангиз, Россия бошқаларни нимада айблаётганига қаранг.

Мен адекват одамман. Адекват мамлакат президенти ва муносиб халқ. Ва икки фарзанднинг отаси. Менинг еримда ҳеч қандай кимёвий ёки бошқа оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқилмаган.

Буни бутун дунё билади. Сиз буни биласиз.

Агар бизга қарши шундай иш қилсангиз, энг қаттиқ санкциялар жавобини оласиз”, деди Зеленский рус тилида.

Аввалроқ пайшанба куни Радиация ва кимёвий хавфсизлик кучлари раҳбари Игор Кириллов Украинада АҚШ иштирокида кўчманчи қушлар ва ярасалар томонидан хавфли инфекциялар ва биологик қуролларнинг тарқалишини ўрганиш учун лабораториялар ташкил этилганини маълум қилганди.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари бундай баёнотларни "касал фантазия меваси" деб атади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан