Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, Зеленский шошилинч равишда Киевни тарк этган. Бу ҳақда 'Моя Москва' хабар тарқатмоқда.
«У кеча Украина пойтахтида эмас эди. У ўз атрофидагилар билан бирга Львов шаҳрига қочиб кетди ва у ерда ёрдамчилари билан бирга яшаш жойида бўлиб турибди. У ижтимоий тармоқларга жойлаштирган барча видеолар олдиндан ёзиб олинган», — деди Володин.
Олдинроқ, Зеленский навбатдаги видеомурожаатида ўзининг Киевда эканлигини ва барча ёрдамчилари ҳам Киевда қолганлиги ҳақида хабар берган эди.