⚡️Зеленский "Украина ҳудудий мудофаа халқаро легиони" тузилганини эълон қилди

⚡️Зеленский

Президент Зеленский янги бўлинма – "Украина ҳудудий мудофаа халқаро легиони" тузилганини эълон қилди. Унга Россия тажовузини қайтаришда қатнашмоқчи бўлган хорижликлар тўпланади.

"Россия босқинчиларига қаршилик кўрсатиш ва жаҳон хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун қўшилиш истагида бўлган барча хорижликларга Украина раҳбарияти давлатимизга келиб, ҳудудий мудофаа кучлари сафига қўшилишни таклиф қилади", — дейилади Зеленскийнинг хабарида.