Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Зеленский Украина инқирози юзасидан матбуот анжумани ўтказди
23.02.2022 23:07,  
320

​Анжуманда Польша президенти Анжей Дуда ва Литва президенти Гитанас Науседа ҳам иштирок этди. Ундаги асосий фикрлар:

Зеленский: Россиянинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайди, лекин Украина армияси ҳамма нарсага тайёр;

Дуда: Европа Иттифоқи санкциялари россияликларнинг Полшага боришини имконсиз қилиши мумкин;

Зеленский: Литва ва Польша Украина билан елкама-елка туришади ва биз буни жуда қадрлаймиз;

Дуда: Польша Путиннинг ўзини ўзи эълон қилган ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорини кескин қоралайди. Бу агрессив қадам, халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузишдир;

Дуда: Фақат жиддий ва кучли жавобгина можаронинг янада кучайишини олдини олади;

Науседа: Менинг ва барча литваликларнинг юраги бу курашда украиналикларнинг юраги билан бирга уради. Ёмонликка қарши бирдам бўлишимиз керак. Литва сиз билан. Украинага шон-шарафлар!

Дуда: Польша Украинага бирдамлиги ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдиради.

Зеленский, Дуда ва Науседа Украинага Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини беришни қўллаб-қувватловчи ҳужжатни имзолашди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан