Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленский Украинани ўрта асрлар Европаси деб атади (видео)
21.02.2020 19:19,  
370

Украина президенти Владимир Зеленский Нови Санжаридаги мудҳиш воқеалар сабаб Украинани ўрта асрлар Европаси деб атади.

Киевда чиқиш қилган президент коронавирус сабаб Хитойдан эвакуация қилинган Украина ва хориж фуқароларининг Нови Санжари қишлоғида жойлаштирилишига қарши намойиш қилганларни танқид қилди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатларни асло оқлаб бўлмайди. Бу - одамийликдан йироқ ҳаракат.

"Биласизми, биз ҳар доим Украина - бу Европа деб гапирамиз. Мана, кечаги воқеалар, сизга очиқ айтаман, афсуски, биз ҳалиям ўрта аср Европасида яшашимизни кўрсатиб қўйди. Келинг, унутмайлик, биз ҳаммамиз - инсонлармиз, ... эмас, ҳозир муносиб сўз ҳам тополмаяпман", - деди президент.

Бундай ташқари, Зеленский Хитойдан келган фуқароларга соғ-саломатликда тезроқ уйларига қайтишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Нови Санжари қишлоғида коронавирус сабаб Хитойдан эвакуация қилинган украинларни олиб келаётган автобус митинг қилаётган намойишчилар ҳужумига учради. Норозилик акцияси иштирокчилари автобусга тош, бутилка ва таёқлар отишди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан