Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленский Украинани тиклаш учун 1 триллион доллардан кўпроқ маблағ керак бўлишини тахмин қилди
30.11.2022 03:58,  
36

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатни тиклаш учун 1 триллион доллардан кўпроқ маблағ талаб қилинишини ва бунинг учун Киев ҳамкор давлатларни жалб қилаётганини айтди. Бу ҳақда "ТАСС" манбаси хабар бермоқда.

"Ҳозир биз ўнлаб ҳамкор мамлакатларни Украинани тиклашга жалб қилмоқдамиз ва ишларнинг умумий ҳажми триллион доллардан ошади", деди Зеленский.

Украина президентининг тушунтиришича, ҳамкор давлатлар ва компаниялар ҳомийлик тизими ёрдамида муайян ҳудуд, шаҳар, сектор ёки корхонани тиклаш имкониятига эга бўлади. Унга кўра, Франция, Буюк Британия, Нидерландия, Германия, Дания, Финляндия, Италия, Туркия, Польша, Португалия, Чехия, Словения, Латвия ва Эстония, Швейцария, Словакия, Австрия, Греция, Канада, АҚШ, Япония ва Австралия кабилар.

Аввалроқ Исландия, Норвегия, Латвия, Литва, Эстония, Финляндия ва Швеция ташқи ишлар вазирлари Украинани қишга тайёргарлик кўришда қўллаб-қувватлашга ваъда берган эди. Улар ғаллачилик ташаббусини кенгайтиришни ҳам қўллаб-қувватладилар. Бундан ташқари, мамлакатлар киберхавфсизлик ва рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан