Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленскийнинг матбуот марафони: Украина президенти кун давомида журналистларнинг саволларига жавоб беради
10.10.2019 12:45,  
101

Украина президенти Владимир Зеленский бугун, 10 октябр куни Киевда украин ва халқаро журналистлар саволларига жавоб беради.

Матбуот марафони ноодатий тарзда, Kyiv Food Market озиқ-овқат бозори ҳудудида бўлиб ўтади. Марафонда қатнашиш учун 300 дан ортиқ журналист рўйхатдан ўтган бўлиб, улар бир нечта гуруҳларга ажратилган. Ҳар бир гуруҳ 7-10 кишидан иборат ва бир гуруҳдаги журналистларнинг саволларига 20-30 дақиқа вақт ажратилади.

Марафон айнан қанча вақт давом этиши ҳозирча номаълум, Украина президенти матбуот хизмати бу жараён 6-13 соат атрофида бўлиши ҳақида айтган. Таққослаш учун: Россия президенти Владимир Путиннинг ҳар йилги матбуот анжумани давомийлиги камдан-кам ҳолларда 4 соатга етади.

Зеленский қуйидаги саволларга аниқ жавоб бериши кутилмоқда:

– 2019 йил ёзида АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлиб ўтган ва кейинчалик можароларга сабаб бўлган суҳбат;

– яқинда Россия қамоқхоналаридан озод қилинган украин ҳарбийлари ва яна асир алмашиш эҳтимоли борми;

– Донбассда тинчлик ўрнатиш шарт-шароитлари;

– Зеленскийга яқин деб кўриладиган олигарх Игор Коломойский, маъмурият раҳбари Алексей Богдан ва бошқа амалдорлар ҳақидаги саволлар.

Матбуот марафонини YouTube ва Facebook орқали бевосита кузатиб бориш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан