Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ўйнади
4.12.2019 15:48,  
966

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши – ўзбекистонлик механик Умид Исабаев “Халқ хизматчиси” (Слуга народа) сериалида Украина президенти ролини ўйнайди, деб ёзмоқда рамблер нашри.

Ҳозирда Умид Ялтада актёрлик асосларини ўрганмоқда. Филм суратга олиш ишлари ҳам ўша ерда бўлади.

Машурлик тўлқинидан кейин Умид Исабаевнинг бутун ҳаёти ўзгармоқда, у ҳамма таклифларни қабул қилмоқда: Comedy Club'да чиқиш қилишдан тортиб кинода рол ўйнашгача. “Халқ хизматчиси” сериали эса ёш ижодкор карьерасининг бошланиши бўлиши ҳам мумкин.

“Халқ хизматчиси” режиссёр Aлексей Кирюшенко томонидан ишланган бўлиб, филм шиори “кейинги президент тарихи” деб номланади. Филм бош қаҳрамони ҳозирда Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский бўлади.

“Халқ хизматчиси” (Слуга народа) сериалининг украин версияси 2015 йилда суратга олина бошланган. Унда Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский рол ўйнаган. Умид Исабаев ўйнаётган фильм эса украин сериалининг рус версиясидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан