Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зимбабве 60 миллиард долларга янги пойтахт қурмоқчи
27.01.2023 08:48,  
35

Зимбабве мамлакат пойтахти Хараредан 18 км узоқликда футуристик Cyber ​​City қуриш учун инвесторларни қидирмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Cyber ​​City лойиҳаси Mulk International томонидан 2020 йилда Дубай Жаҳон кўргазмасида тақдим этилган. Янги шаҳар келажакда Зимбабвенинг янги пойтахтига айланиши кутилмоқда. Унда парламент биноси, президент саройи ва бошқа бинолар жойлашади.

Cyber ​​City'да ҳар бири 500 минг доллардан ортиқ бўлган 250 та вилла қурилади. БААлик миллиардер сармоядор Шажи Ул Мулкнинг сўзларига кўра, ўттизга яқини аллақачон сотилган. Унинг қўшимча қилишича, шаҳар қурилишига 60 миллиард доллар керак бўлади. Тадбиркорнинг ўзи унга 500 миллион доллар сармоя киритмоқчи.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактабининг жаҳон сиёсати профессори Стивен Чаннинг айтишича, Зимбабве ҳукумати муаммоларни ҳал қилмоқчи эмас, шунчаки пойтахтни кўчирмоқчи. Олим лойиҳани пуфак ва аномалия деб атади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Зимбабвенинг жон бошига йиллик даромади 1737 долларни ташкил қилади. Ўтган йилнинг декабрь ойида инфляция 243,8 фоизни, ноябрда 255 фоизни ташкил этган. Zimbabwean Herald 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб қаттиқ монетар ва фискал чоралар туфайли мамлакатда нархларнинг ўсиши пасайганини таъкидлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан