Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Зимбабведа инфляцияни жиловлаш учун олтин тангалар муомалага киритилади
28.07.2022 21:42,  
21

Бир унциялик ёки йигирма икки каратли олтин тангалар юқори инфляцияга қарши курашиш учун сотувга чиқарилмоқда.

Зимбабведа бир унциялик олтин тангалар муомалага чиқарилди. Чунки, аҳолининг маҳаллий валютага нисбатан ишончи кундан кунга йўқолиб бормоқда. АҚШ долларига нисбатан “қулаётган” валютадан юз ўгирган аҳоли учун Президент Эммерсон Мнангагва томонидан амалда татбиқ этилаётган янги стратегия инфляцияга қарши курашнинг самарали чораси бўлиши мумкин. “Олтин тангалар воситасида инфляция жараёнини тўхтатиш анча мубҳам жараён”, дейилади The Washington Post нашри томонидан эълон қилинган мақолада. 

Йигирма икки каратли олтин тангаларда Зимбабведаги дунёга машҳур бўлган Виктория шаршарасининг тасвири туширилган. “Уларнинг ҳар бири серия рақамли ва сертификатга эга. Тангалар олтиннинг халқаро миқёсдаги баҳоси ва ишлаб чиқариш таннархини ҳисобга олган ҳолда сотилади”, дейилади Марказий банк эълонида. Банкнинг қўшимча қилишича тангалар нафақат давлат ҳудудида, балки хорижда ҳам сотилади.

Уларни нақд пулга алмаштириш ҳам мумкин. Мақсад аниқ, муомаладаги Зимбабве долларининг миқдорини камайтириш ҳамда қийматини тиклашдир. Ҳукуматнинг ушбу ёндашуви қанчалик ўзини оқлашини вақт кўрсатади. Олтин одатда инфляция ва юзага келаётган иқтисодий таназзул пайтида идеал ҳимоя воситаси сифатида кўрилсада, замонавий дунёда ҳали ҳеч бир мамлакат заифлашиб бораётган валюта қийматини тиклаш учун тилло тангалардан фойдаланмаган. “Бир томондан, бу - ғайриоддий қарор”, - дейди Халқаро валюта жамғармасининг Зимбабведаги вакили Карлос Касерес. Бир троя унцияси 1710 долларга сотилаётганини инобатга олсак, институционал инвесторлар тангаларни кўпроқ сотиб олиши мумкин. З

имбабве меҳнат ва иқтисодий ривожланиш тадқиқот институти илмий ходими Проспер Читамбара: “Оддий одамларнинг олтинни сотиб олишга қурби етмайди. Зимбабвеликларнинг аксари қўл учида кун кўриб, аранг қорин тўйғизишади”. Йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида гиперинфляция, озиқ-овқат ва ёқилғи тақчиллиги, ишсизлик ва бошқа муаммолар билан яшаётган оддий халқ учун иқтисодий инқирозлар янгилик эмас.

Кўпчилик ҳозирги инқироз даврини 2000 йиллар билан таққосламоқда. Ўша пайтдаги Президент Роберт Мугабе ҳукумати юз триллион долларлик купюрани босиб чиқариши керак эди, бу жаҳон тарихида энг катта инқирозлардан бири бўлиб муҳрланди. Воз кечилган валюта, иқтисодий таназзул ва очарчилик воқеалари ортидан Мугабе истеъфо беришга мажбур бўлди. Шундан сўнг икки йил ўтиб, Зим доллари яна муомалага киритилди. 

Зим долларига нисбатан муносабатнинг ўзгариши натижасида, айни пайтда ишлаб чиқариш корхоналари валютани қабул қилишдан бош тортяпти. Молия вазири ўз мижозларидан валютани қабул қилишни истамаётган корхоналарнинг лицензияси олиб қўйилиши ҳақида огоҳлантиришига қарамай, вазият ўзгармаяпти. Бу йил Зим доллари АҚШ долларига нисбатан қийматини тахминан 72%га йўқотган. Бу эса инфляциянинг энг юқори чўққисидир.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан