Зойир Мирзаев Қашқадарёда кафе ва ресторанлар очилишини таклиф қилди

Зойир Мирзаев Қашқадарёда кафе ва ресторанлар очилишини таклиф қилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига вилоят ҳудудида ички назорат масканларини қисқартириш, қурилиш материаллари савдоси дўконлари, қурилиш-монтаж ишлари, ресторан ва кафеларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда чекланган мижозлар билан ишлашига ҳамда очиқ ва сунъий қопламали ўйингоҳларда (кийиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳолда) шуғулланишга рухсат бериш каби қатор таклифлар билан мурожаат қилди.

Таклифлар ичида мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиш ҳам жой олган.

 Ҳозирча махсус комиссия томонидан ушбу таклифларга муносабат билдирилмаган.

"Таклифлар маъқулланиши билан расмий равишда вилоят ҳокимлигининг расмий сайти ва телеграм канали орқали эълон қилинади", - дейди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов.

Мавзуга доир: Андижонда сартарошхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди