Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга келаётган туристларнинг энг кўпи қаердан экани маълум қилинди
10.01.2020 12:30,  
3767

10 январь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилги режаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Статистика маълумотларига кўра, 2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 748 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил қилган.

Уларнинг орасидан аксарият, яъни 51,3 фоизни 31-55 ёшдаги кишилар (2018 йилда 52,1 фоиз), 20,2 фоизини 55 ёш ва ундан катталар (2018 йилда 19,4 фоиз), 19,5 фоизини 19-30 ёшдагилар (2018 йилда 20,4 фоиз) ва 9,1 фоизини 0-18 ёшлилар (2018 йилда 8,1 фоиз) ташкил қилади.

Энг кўп сайёҳ Марказий Осиё минтақасидан ташриф буюрган бўлиб, уларнинг сони 5 764 500 кишига етган. МДҲ мамлакатларидан келганлар сони 495 600 кишини ташкил қилган. Узоқ хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар сони эса 488 400 кишини қайд этган.

Сайёҳларнинг аксарияти Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби давлатлардан ташриф буюрган.

Ўзбекистонга ташриф буюрганлар орасида қариндош-уруғ ва дўстларини кўришга келганлар сони 81,8 фоиздан иборат бўлган бўлса, дам олиш учун келганлар 15,5 фоизни ташкил этган. Бошқа сабаблар, жумладан даволаниш, харидлар, бизнес учрашувларда иштирок этиш ҳамда таълим олиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 фоизни қайд этди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан