Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Финляндия Вазирлар Маҳкамаси энергия эҳтиёжлари учун Украинага 4,5 миллион евро ажратилишини эълон қилди
8.12.2022 22:11,  
17

Финляндия ҳукумати энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун Киевга 4,5 миллион евро ажратиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарида айтилади.

"Финляндия Шарқий Европа энергия самарадорлиги ва атроф-муҳит бўйича ҳамкорлик дастури орқали қўшимча ёрдам учун 4,5 миллион евро ажратади", — дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Финляндия ҳам ушбу фонд орқали Озарбайжон, Арманистон, Грузия ва Молдовани қўллаб-қувватлаб, 400 минг евро миқдорида маблағ ажратади.

Аввалроқ, Эстония бош вазири Кая Каллас унинг мамлакати украиналик қочқинларнинг янги тўлқинини тўлиқ қабул қила олмаслигини айтганди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан