Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инқироз
17.11.2019 11:11,  
2246

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтган гаплари, Ўзбекистон олий ҳокимиятида сифат жиҳатидан ўта жиддий инқироз яратди. Ортиқхўжаевнинг айтганларини қисқа тилга кўчирсак, “Ўзбекистонда қўрқув манбаи бу – давлат ҳокимиятидир”, яъни, “Давлат террорчидир” деганини англатади. Ортиқхўжаев конституцион қадриятларни, Ўзбекистон маҳаллий аҳолисига хос инсоний қадриятларни, инсон шаъни ва қадр-қимматларини шу қадар ҳақорат қилдики, унинг бу айтган гаплари Ўзбекистоннинг янги тарихида қолади.

Жумладан, унинг айтганлари шу пайтгача содир бўлган ва бундан кейин содир бўладиган барча сиёсий ўлчамли жиноятларда, айнан давлатни айблашга асос сифатида қабул қилинади. Бу – даҳшат! Бу давлатчилик учун, иккинчи маъмурият учун катта зарба!

Менимча, Ортиқхўжаевнинг сиёсий каръераси тугади. Эҳтимол, унинг бизнес империяси ҳам энди қисқариб борар. Унинг гаплари олий ҳокимиятда кучли интригаларга, зўриқишларга, гуруҳлар курашига, қайта гуруҳлашувга, маҳаллийчиликка ва миллатчиликка қўшимча катализатор бўлди.

Агар Ортиқхўжаев ўз лавозимида бир ойдан ортиқ қолса, бу президент учун узоқ муддатли ўта салбий воқеа бўлади: мулозимлар томонидан давлат сиёсатини қадрсизлаш очиқ ва оммавий характерга эга бўлган сиёсий воқеълик даражасига чиқиши мумкин.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан