Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таҳлилчилар G7 ҳаракатлари туфайли нефть нархи ошишини башорат қилишмоқда
6.12.2022 13:32,  
43

Ғарб мамлакатлари томонидан Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий этиши муносабати билан унинг нархи ошиши мумкин. Мутахассислар қора олтин нархи бир баррель учун 100 доллардан ошишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда "Известия" ишончли манбаларга таяниб хабар бермоқда.

"Ишончли ҳамкор" уюшмаси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Гусев нашрга маълум қилишича, агар Москва қонунчилик даражасида маҳаллий компанияларга чекловларни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга хомашё сотишни тақиқласа ва шу билан жаҳон бозорига етказиб беришни камайтирса, бу сценарий реал воқеликкка айланиши ҳеч гам эмас.

Таҳлилчининг фикрича, бошқа сценарий ҳам рўй бериши мумкин, бунда Россия Федерацияси етказиб беришдаги тақчилликни Осиёга йўналтиради - ўшанда нефть нархи бир баррель учун ҳозирги 85 доллар даражасида қолади.

Шу билан бирга, Freedom Finance Global’нинг етакчи таҳлилчиси Наталя Милчакованинг таъкидлашича, агар Россиянинг ушбу мамлакатларга маҳсулот етказиб беришдан бош тортиши қонунийлаштирилса ва компаниялар ва жисмоний шахслар ушбу тақиқни бузганликлари учун жазога тортилса, бу хусусий бизнеснинг четлаб ўтиш имкониятларини чеклайди.

5 декабрь куни АҚШ Россиядан нефть нархининг юқори чегараси тўғрисидаги фармонни эълон қилди. У бир баррель учун 60 доллар қилиб белгиланган. 4 декабрь куни эса шундай қарор Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан