Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Tashkent City ҳудудидаги тарихий масжид музейга айлантирилди
4.10.2019 11:33,  
878

Tashkent City ҳудудида жойлашган, ХХ аср бошларида барпо этилган Орифжонбой масжиди меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мутахассислари Tashkent City маъмурияти билан биргаликда эскирган бинони тўлиқ тиклашди.

Бугунги кунда Орифжонбой масжиди Tashkent City ҳудудида музей бўлиб барча ташриф қилувчилар учун очиқ бўлади. Бу ҳақда Dream City компанияси хабар берди.

Тарихий “Олмазор”, “Ўқчи” маҳаллалари орасида жойлашган бу обида Марказий Осиёдаги масжидлар ичида қурилиш услуби бўйича ягонадир. У илк марта модерн услуби қўлланилган масжид ҳисобланади. Унга Орифжонбой исмли шахс ҳомийлик қилгани сабаб “Орифжонбой” номи берилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан