Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони шаҳзодаси Аргентина билан ўйин учун футболчиларга Rolls Royce совға қилмоқчи
26.11.2022 22:56,  
100

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бен Салман 2022 йилги жаҳон чемпионати гуруҳи босқичининг бошланғич босқичида Аргентина терма жамоаси устидан ғалаба қозонганидан сўнг, мамлакат терма жамоасига Rolls Royce Phantom автомобилини совға қилди. Бу ҳақда Индонезия Posts English хабар беради.

Манбага кўра, футболчилар ғалаба учун мукофот сифатида қимматбаҳо совғаларни олишади. Таъкидланишича, битта автомобилнинг нархи 460 дан 550 минг долларгача.

22 ноябрь куни Саудия Арабистони терма жамоаси Аргентина устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жамоа учун бу ғалаба жаҳон чемпионатида тўртинчиси ҳисобланади. Бунгача терма жамоа 1994 йилда Марокаш (2:1) ва Бельгия (1:0) ҳамда 2018 йилда Миср (2:1) устидан ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудиянинг ҳар бир футболчисига Аргентина устидан қозонилган ғалаба учун 2.5 миллион евродан берилиши ҳақида айтилган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан