АҚШ

ФБРга чангютгич, будильник ва қабр тошларига камера ўрнатиш нега керак?

Мазкур брошюрада анчагина антиқа маълумотлар бор экан – камерасоз Федерал қидирув бюросига умуман кутилмаган жойларга кузатув камералари ўрнатишни таклиф этган. Энг ғалати таклифлардан бири – қабр тошига ўрнатилувчи камера бўлиб, у ҳақда мана бу ерда эълон қилинган брошюранинг 99-саҳифасида маълумот берилган.

Ҳафта суратлари: Ироқдаги АҚШ элчихонасига ҳужум, уч кундан сўнг бу ҳужумга берилган “жавоб”, эски йилдан янги йилга кўчган можаролар

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари янги ҳудудларни қамраб олди, Бағдодда АҚШ элчихонасига ҳужум қилинди, Эроннинг энг нуфузли генерали АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилди, Яқин Шарқда сиёсий вазият кескинлашди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Экспертлар: “Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши Эрондаги ички вазиятни ўзгартиради”

Эрон Ислом Инқилоби муҳофизлари корпуси “Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилиши Эрон ва ундаги консерватив қатламга ички сиёсатда бу вазиятдан фойдаланиш имконини берди. Чунки бунгача икки ой давомида Эронда мамлакатнинг ташқи сиёсатидан норози бўлганлар тўхтовсиз намойишлар уюштирган ва бу намойишлар куч билан бостириб келинган эди.