АҚШ. Россия

Конор Макгрегорни ирқчиликда айблаганлар Россия прокуратурасига арз қилишди

Макгрегорнинг можароларга сабаб бўлган баёноти унинг Москвадаги матбуот анжуманида янграган, ўшанда у Мутлақ жангчилар турнири(UFC)нинг амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва барча доғистонликларни “қўрқоқ” деб атаганди.

Путин ДХҚда ишлаган вақтда унга берилган комсомол тавсифномаси кўргазмага қўйилди

Матнда айтилишича, “Ўртоқ Путин Давлат Хавфсизлик Қўмитаси (ДХҚ – КГБ) бошқармаси комсомол ташкилотида 1975 йилдан буён ҳисобда туради”. Ўша пайтда бўлажак давлат раҳбари 23 ёшда бўлган.

Ўзбекистон Россиядан катта миқдорда “Тайфун” зирҳли техникасини сотиб олди

“Тайфун” – ҳимояси кучайтирилган зирҳли автомобиллар оиласига мансуб бўлиб, 120 дан ортиқ ташкилот, хусусан, Урал автомобил заводи, “Камаз”, Ярославл мотор заводи, Пўлат илмий-тадқиқот институти (НИИ стали) томонидан лойиҳалаштирилган. Бу техника биринчи марта 2011 йили ҳарбий полигонда, 2014 йил 9 майда эса Москвадаги ҳарбий парадда намойиш қилинган.      

Турк ва рус ҳарбийлари Сурия чегарасида қандай қўриқчилик қилади?

Россия ва Туркия ўртасидаги келишувга кўра Сурия чегарасидан ичкарига қараб 10 километргача бўлган ҳудудни турк-рус ҳарбийлари биргаликда қўриқлайди. Сурия чегарачилари эса Туркия билан чегарада 15 та пост ўрнатиб, бу нуқталарда Россия ҳарбийлари билан биргаликда қўриқчилик қилади.