АҚШ

Сурияда AҚШ зирҳли машинаси Россиянинг "Тигр" зирҳли машинасини йўлдан сиқиб чиқарди (видео)

AҚШ байроғига эга икки зирҳли "MaxxPro MRAP" автомобиллари секин ҳаракат қилади ва Россиянинг "Тигр"(Йўлбарс) зирҳли машинаси Aмерика зирҳли машиналарини қувиб ўтишга ҳаракат қилганда...

II Жаҳон уруши тарихидан: нега уруш тугашига яқин қолганда Дрезден яксон қилинди? (фото)

Иттифоқчиларнинг Дрезденга ҳаво ҳужуми уюштириши ва бомбардимон қилиши борасидаги баҳслар ҳалигача тўхтамаган. Тарихчилар шундай савол қўйишади: бу бомбардимон ҳақиқатдан ҳам нацистларнинг ҳужумига халақит берганми, ёки уруш якунига етаётгани аниқ бўлган бир вақтда шунчаки тинч фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлганми?

Ҳафта суратлари: Хитой коронавируси авжига чиқяпти, импичментни енгиб ўтган Трамп, Шаржада “нур фестивали”, Таиландда отишма

Ухан шаҳрида пайдо бўлган Хитой коронавирусига COVID-19 деб ном берилди – ундан энди янада кўпроқ одам зарарланяпти, Истанбулда йўловчи самолёти ҳалокатга учради, Ирландияда муқаддам террор ҳаракатларига алоқадорликда айбланган сиёсий партия сайловларда катта миқдорда овоз олди, Корея Хал Армияси ташкил этилганига 72 йил тўлди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Киевлик иқтисодчи Россиядан ҳимояланиш учун Украина ерларини AҚШга сотишни таклиф қилди

"Мен шахсан шуни айтардимки, Суми ва Харьков вилоятининг Россия билан чегарадош ҳудудларини Aмерика компанияларига сотиш керак, чунки Aмерика қўшинлари Aмериканинг хусусий мулки бўлган ерларга ва уларнинг манфаати бор жойга албатта келишади"

АҚШ Давлат Департаменти режалари: Хитой ва Эрон таъсирига қарши молиявий кўмак; иттифоқчи Исроилга ёрдам

АҚШ Давлат Департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (U.S. Agency for International Development – USAID) 2021 молиявий йил учун бюджет харажатлари дастурини эълон қилди. Унга кўра, 2021 йилда Давлат Департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги турли мақсадларда жами 41 миллиард доллар сарфлаши кўзда тутилган. 

АҚШ Марказий Осиёда Россия ташвиқотига қарши молиявий ёрдам ажратади

Давлат Департаменти дастурига кўра, Европа, Евросиё ва Марказий Осиёда Россиянинг дезинформацияси ва ташвиқотига қарши туриш, унинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш учун 763,8 миллион доллар миқдорида хорижий ёрдам ва 24 миллион доллар миқдорида аниқ мақсадларда молиялаш (турли ахборот нашрлари қўллаб-қувватлаш тарзида кўмак бериш) кўзда тутилган.

Импичмент барбод бўлди. Бу Доналд Трамп ва Америка учун нимани англатади?

АҚШ тарихида учинчи марта юз берган импичмент – президентга ишончсизлик билдириб, уни лавозимидан четлатиш жараёни олдингилари каби муваффақиятсиз тугади. Бунгача 1868 йилда Эндрю Жонсон ҳарбий вазирни ноқонуний равишда истеъфога чиқарганликда; 1998-199 йилларда Билл Клинтон Моника Левински билан муносабатлари бўйича ёлғон гувоҳлик бериш ва суд ишига тўсқинлик қилишда айбланиб, Конгресснинг Вакиллар палатаси томонидан импичмент эълон қилинган, кейинроқ эса Сенат ҳар иккисини ҳам оқлаган эди.

Помпеонинг Европа ва Марказий Осиёга сафари: Хитойдан эҳтиёт бўлинг!

АҚШ Давлат Котиби Майк (Майкл) Помпео сўнгги ҳафтада ташриф буюрган беш мамлакат бир-биридан фарқ қилади: бу рўйхат узоқ вақтдан бери иттифоқчи бўлган Британия билан бошланиб, Марказий Осиёдаги собиқ совет республикалари билан тугайди. Бироқ у мезбонларга олиб келган мужда бир хил: “Хитойдан эҳтиёт бўлинг!”