"Барселона"

«Барселона» «Эль-Класико»да мағлубиятга учраб, пешқадамликни бой берди (видео)

Испания Ла Лигаси 26-тури доирасидаги марказий ўйинда “Реал” Мадридда “Барселона”га қарши ўйинда майдонга тушди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида кечган учрашувнинг дастлабки бўлими тенг курашлар остида ўтиб, дарвозабонларнинг ишончли ўйини билан ёдда қолди.

Ҳафта суратлари: Австралия шарқида ўрмон ёнғинлари, Лубянкада отишма, Санодаги мактаб, Лион ва Сантягода намойишлар

Ўтган ҳафта Макаода ушбу махсус маъмурий бирликнинг Португалия қўл остидан Хитой бошқарувига ўтганининг 20 йиллиги нишонланди, АҚШ Конгрессининг Вакиллар Палатаси президент Доналд Трампнинг импичменти учун овоз берди, Байрутда адолат талаб қилганлар яна кўча намойишларига чиқди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Ҳафта суратлари: Японияда янги император, Чилида намойишлар тинмаяпти, Калифорния ёнғинлари

Ўтган ҳафта Чилида аксилҳукумат намойишлар давом этди, Японияда янги император тахтга ўтирди, шиалар "Арбаин" маросимини нишонлади. Қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган AP – Associated Press халқаро агентлиги ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Ҳафта суратлари: Байрутда намойиш, Brexit машмашаси, Туркия-Сурия можароси

Ўтган ҳафта дунёнинг турли нуқталаридаги намойишлар, Туркиянинг Сурия ҳудудидаги юриши давом этиши, Brexit масаласида ҳамон тўхтамаётган музокаралар, Барселонада икки йил олдингидек кенг миқёсдаги норозилик ҳаракатлари билан эсда қолди.

Бутун дунё бўйлаб кузатилаётган намойишларни нима умумлаштириб туради?

Ўртада минглаб километр масофа бўлишига қарамай кўплаб мамлакатлардаги намойишлар ўхшаш сабаблардан келиб чиқиб, ҳатто баъзида кейинги намойишдагилар олдингисидан руҳланган, унинг ютуқларидан фойдаланган ҳолатлар ҳам бўляпти. Хўш, норозилик билдириш учун кўчага чиқаётганларни нима боғлаб турибди?