Буюк Британия

Англия бош вазири Борис Жонсон иқлим бўйича теледебатга келмади. Унинг ўрнига муздан ясалган ҳайкал “иштирок этди”

Декабр ойида бўлиб ўтиши кутилаётган Буюк Британия парламент сайлови олдидан ўтказилган иқлим мавзусидаги теледебатга амалдаги бош вазир Борис Жонсон келмади. Мунозара вақтида унинг ўриндиғига муздан ясалган ҳайкал қўйилди.