Дубай

Покистоннинг собиқ етакчиси Парвиз Мушарраф хиёнатда айбланиб, ўлимга ҳукм этилди

Парвиз Мушарраф шу ой бошида касалхона ётоғидан видеомурожаат билан чиқиб, ўзига қарши жиноий ишни “асоссиз” деб атади. У Покистонда “конституцияни бекор қилиш”да айбланган биринчи ҳарбий раҳбар саналади. Ўлим ҳукми 2019 йил 17 декабр, сешанба куни ҳакамларнинг кўпчилик овози билан чиқарилган: уч ҳакамдан икки нафари бу ҳукмни ёқлаган, бир нафари эса қарши чиққан.