электр

Андижон туманида фақат сайловлар вақтида чироқ бўладими? (видео)

Сайтимизга Андижон вилояти Андижон тумани Ўрикзор МФЙ “Ёрқин ҳаёт” кўчасида яшовчи аҳолидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчиларнинг айтишича, кўчаларида 10 йилдан буён йилнинг қайси фасли бўлишидан қатъий назар, кун давомида бир неча маротаба электр энергияси узиб қўйилади. “Аҳолимиз билан юқори ташкилотларга мурожаат қилавериб чарчаганмиз”, дейишмоқда маҳалла аҳли.