Эрон

Эронда ўн минг маҳбус афв этиляпти

Эрон олий диний етакчиси Али Хоманаий 20 март, жума куни Эрон янги йили (Наврўз) муносабати билан 10 минг маҳбусни афв қилади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар қиляпти. 

Эрондан Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади

Президент топшириғи билан Эронга инсонпарварлик юкини етказиш учун ажратилган ҳарбий самолётда у ердаги 28 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан талабалар, тадбиркорлар ва Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчилар мамлакатга қайтарилади.

Коронавирус пандемияси: АҚШда чегаралар, Италияда эса дўконлар ёпиляпти, Эрон ҳукуматида ниқоблилар мажлиси

Тиббиёт соҳасидаги мутахассислар анчадан бери баҳслашиб келган воқеа кеча юз берди: 2020 йил 11 март куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) Covid-19 коронавируси хавфини эпидемиядан пандемия даражасига кўтарди. Пандемия (грекча πανδημία – “бутун халқ” сўзидан) – юқумли хусусиятга эга бўлган касалликнинг ноодатий равишда ўта кенг тарқалиши, эпидемия даражасидан ўтиб кетишини англатади.

Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчилар бўйича маълумот берилди

Эроннинг Туркманистон билан чегарасидаги божхона постида қолаётган 11 нафар ўзбекистонлик президентга видеомурожаат билан чиқиши ортидан, Ташқи ишлар вазирлиги вазият назоратга олинганини билдирди.

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг яна бир генерали ўлдирилди

Генерал Фарҳод Дабириан Дамашқ (Сурия) жанубидаги шиаларнинг муқаддас зиёратгоҳи “Сайида Зайнаб мақбараси” қўриқчиси ҳамда Муҳофизлар корпусининг Палмира (Сурия марказидаги қадимий шаҳар)даги кучлари раҳбари бўлган.

Коронавирус: Ироқ илк бор бу касаллик туфайли икки киши ҳалок бўлганини эълон қилди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра Ироқда шу пайтгача 35 киши коронавирусга чалингани расман тасдиқланган. Уларнинг аксарияти қўшни Эронга бориб қайтгани аниқланган. Эронда вазият эса анча оғир: расман тасдиқланган касаллар сони 3 513 киши, ундан вафот этганлар сони 107 киши. 

Туркия Идлибда кимни ва нима учун ҳимоя қиляпти?

Расмий Дамашқ ва Москва Суриянинг Идлиб вилоятидаги “зиддиятлардан холи ҳудуд”га уюштирилган ҳужумни “у ерда террорчилар ўрнашиб олгани” билан изоҳлади. Туркия эса бу даъвони рад этди. Ўтган ҳафта бу вилоятдаги Туркия ўрнатган ҳарбий патрул нуқталарига Башар Асад кучлари ҳужум қилгани оқибатида ўнлаб турк аскарлари ҳалок бўлган эди.