Фарғона

Фарғонада чегарачилар фуқарони уриб-сўкишга ҳаққи борми?

баёнотда қонунбузарликда айбланган фуқаро нега калтаклангани, уни урган ҳарбий хизматчига қандай чора кўрилиши ҳақида аниқ изоҳ йўқ. Ҳуқуқ тизимида "айбсизлик презумпцияси" деган тушунча бор. Унга кўра ҳеч бир шахс "иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди". Хўш, шунда айбдор эмас, айбланувчи ёхуд гумонланувчи ҳисобланган йигитни уришга қандай изоҳ берилади? Қолаверса, суд ҳукми билан қўлланадиган жазолар ичида ҳам уриш, калтаклаш йўқ.