Хитой

Савдо уруши таъсир қилмоқда: Хитой иқтисодиёти ўсиш суръати 1992 йилдан бери энг паст даражада тушди

Дунёнинг иккинчи рақамли иқтисодиёти ўсиши бутун дунё бўйлаб диққат билан кузатилмоқда, чунки секинлашаётган ўсиш глобал иқтисодиётга катта таъсир ўтказиши мумкин. 

АҚШ уйғурлар масаласи сабабли Хитойга виза беришда чекловлар ўрнатади

Бу қарор Шинжон минтақасида инсон ҳуқуқларини бузувчи амалиётларга алоқадор деб кўрилган Хитойнинг 28 та муассасаси душанба куни АҚШ Савдо департаменти “қора рўйхати”га киритилиши ортидан эълон қилинди.

Уйғурлар ҳуқуқлари: АҚШ Hikvision ва Хитой хавфсизлик бюроларини қора рўйхатга киритди

АҚШ Савдо Департаменти душанба куни Хитойга тегишли бўлган 28 та жамоат хавфсизлиги бюроси ва компанияларини “савдо бўйича қора рўйхат”га қўшди. Уларнинг орасида видеокузатув ускуналарини ишлаб чиқарувчи Hikvision компанияси ҳам бўлиб, бу қарор расмий Пекиннинг Уйғур мусулмонлари ва Хитойдаги бошқа мусулмон жамоаларга нисбатан тазйиқларидан кейин қўлланган.

Гонконг ниқоб тақиб юришни тақиқлайдиган қонун қабул қилди

Қабул қилинаётган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонун ҳукуматга жамоат манфаатларига мувофиқ «ҳамма иш»ни қилиш имконини беради. Бунга комендантлик соатлари жорий қилиш, матбуотга цензура қўйиш, портлар ҳамда транспорт назорати ҳам киради.