инсон ҳуқуқлари

«Uzbekistan Airways»​ кечаги рейсда агрессив кайфиятдаги йўловчилар ҳолатни тушунмаганини иддао қилди

Авиакомпания хабарига кўра, кечаги воқеалар, айнан шу рейсда содир бўлган. Москвадан учиб келаётган 37 нафар йўловчи 9 декабрь куни соат 08:25даги HY-095 қатнов билан Наманганга етиб боришга розилик билдирган.

Швецияда террорчилик ҳужумини тайёрлашда гумон қилинган ўзбекистонлик озод қилинди

Швеция ҳукумати муқаддам террорчилик ҳужумини тайёрлаш ва молиялаштиришда айбланиб 7 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қиролликдан депортация қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда душанба куни ТТ ахборот агентлиги хабар тарқатди. Хавфсизлик полициясида тутиб турилган ушбу шахс ҳозирда озод қилинганига қарамай, ҳали Швециядан чиқариб юборилмаган. Чунки ватанида унинг ҳаётига хавф бор, деб ҳисобланган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши: Хитой диний ва миллий озчилик вакилларини ўлдириб, уларнинг тана аъзоларидан фойдаланмоқда

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида “Хитой ҳукумати ўз ҳудудида таъқибга учраган диний ва миллий озчилик вакилларининг тана аъзоларини саноат миқёсида йиғиб, сотяпти”, дея баёнот берилди.

Фарғона вилояти ҳокими Конституциянинг нечта моддасини бузган?

Ҳоким Конституциянинг 4-, 7-, 11-, 16-, 18-, 19-, 23-, 25-, 26-, 27-, 31-, 37-, 40-, 48-, 53-, 58-, 99-, 106-, 112-, 116-, 117-, 120- моддаларини бузган. Энди муҳтарам юртдошларим, ўзимизга савол берайлик: "Бу Конституция фақат халқни, оддий одамларни тийиб туриш учун қабул қилинганми? У мана шу “қаҳрамонимиз” каби амалдор ҳокимтўралар учун шунчалик қадрсиз ва эътиборсизми?"