Ироқ

Коронавирус: Ироқ илк бор бу касаллик туфайли икки киши ҳалок бўлганини эълон қилди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра Ироқда шу пайтгача 35 киши коронавирусга чалингани расман тасдиқланган. Уларнинг аксарияти қўшни Эронга бориб қайтгани аниқланган. Эронда вазият эса анча оғир: расман тасдиқланган касаллар сони 3 513 киши, ундан вафот этганлар сони 107 киши. 

Ҳафта суратлари: асосий мавзу – коронавирусдан намойишлару хотира маросимларига қадар

Хитой коронавирусининг зарарлари ортиб боряпти, Австралияда ўрмон ёнғинлари ҳамон тингани йўқ, Доналд Трампнинг “аср келишуви” Фаластинда каттаю кичик томонидан кескин рад этилди, Ироқ ва Чилида намойишлар давом этяпти. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Ҳафта суратлари: Украина самолёти ҳалокати, Мелбурннинг тутундан хиралашган осмони, “Бишва Ижтимо” маросими

Бангладешда “Бишва Ижтимо” маросими якунланди, Эрон 1979 йилда юз берган Ислом инқилобидан буён илк марта АҚШга бевосита ҳужум қилди, Теҳронда Украинага қарашли самолёт Эрон ракетаси билан уриб туширилди, Астралияда ўрмон ёнғинлари, Чилида аксилҳукумат намойишлар давом этяпти. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.