Истанбул

Ҳафта суратлари: Хитой коронавируси авжига чиқяпти, импичментни енгиб ўтган Трамп, Шаржада “нур фестивали”, Таиландда отишма

Ухан шаҳрида пайдо бўлган Хитой коронавирусига COVID-19 деб ном берилди – ундан энди янада кўпроқ одам зарарланяпти, Истанбулда йўловчи самолёти ҳалокатга учради, Ирландияда муқаддам террор ҳаракатларига алоқадорликда айбланган сиёсий партия сайловларда катта миқдорда овоз олди, Корея Хал Армияси ташкил этилганига 72 йил тўлди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Истанбулда “Оқ дубулғалилар” ташкилоти асосчиси Жеймс Ле Мезюренинг жасади топилди

“Оқ дубулғалилар” 2012 йили Сурияда, Сурия исёнчилари назорат қилаётган ҳудудларда ташкил топган кўнгилли қутқарувчилар жамоаси. 2012-2013 йилларда бу ташкилотга Европа давлатлари, Туркия, Япония, АҚШ ва кўплаб ноҳукумат ташкилотлар пул, таъминот, техника, дори-дармон билан ёрдам берган, унинг аъзоларини ўқитишга кўмаклашган.

Жамол Қошиқчи фожиасига бир йил тўлди. Уни ким ва нима учун ўлдиришган эди?

Бир йил олдин қувғиндаги саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўз мамлакатининг Истанбулдаги консуллигига кириб кетганича бедарак йўқолган эди. Кейинчалик уни ўша ерда ўлдиришгани маълум бўлди.