Москва

Ўзбекистонлик қиз Москвада жинсий қулликдан қочишга муваффақ бўлди

Қизнинг сўзларига кўра, 2019 йил бошида у дугонасининг таклифи билан Москвага келган. Бу ерда унга дўконда сотувчилик қилиши ҳақида айтишган. Аммо Дилшода Москвага келиши билан уни фоҳишалик қилишга мажбурлашган. Қизни Люблино туманидаги хонадонга олиб боришган ва бир неча ой давомида эркакларга пулли “хизмат кўрсатиши” учун ушлаб туришган. 

Путиннинг Суриядаги жиноятларига қарши Европа Туркия билан туриши лозим – Жорж Сорос

Сороснинг фикрича, Россия Суриядаги инқирознинг бошиданоқ Совет Иттифоқи қулаганидан кейин Яқин Шарқда йўқотган ўз таъсирини қайта тиклашга ҳаракат қилиб келяпти. Россия президенти Владимир Путин минтақадаги беқарорликдан манфаатдор, бу билан у халқаро меъёрлар ва халқаро инсонпарварлик ҳуқуқини бузишни истайди. 

Ҳафта суратлари: Австралия шарқида ўрмон ёнғинлари, Лубянкада отишма, Санодаги мактаб, Лион ва Сантягода намойишлар

Ўтган ҳафта Макаода ушбу махсус маъмурий бирликнинг Португалия қўл остидан Хитой бошқарувига ўтганининг 20 йиллиги нишонланди, АҚШ Конгрессининг Вакиллар Палатаси президент Доналд Трампнинг импичменти учун овоз берди, Байрутда адолат талаб қилганлар яна кўча намойишларига чиқди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Ҳафта суратлари: ўта ифлосланган Жамна дарёси, Руандадаги ёлғизоёқ сўқмоқ, Москвада болшевиклар ғалабасининг 102 йиллиги

Ўтган ҳафтада ҳиндлар Чҳатҳ Пужа байрамини нишонлаш учун саноат ва маиший чиқиндилардан ифлосланган Жамна (Ямуна)дарёсида йиғилди, Боливия президенти узоқ давом этган намойишлардан кейин истеъфо берди, Москвада болшевиклар ҳокимиятга келганининг 102 йиллик юбилейи бўлиб ўтди. Қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган AP – Associated Press халқаро агентлиги ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.