Сурия

Ҳафта суратлари: Ҳонгконгда бешинчи ойга ўтган намойишлар, африкалик муҳожирлар қутқарилган Эгей денгизи, Ким Жонг Ин яна суратга тушди, Колумбияда ҳам норозилар кўчага чиқди

Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ва Чили намойишлари давом этди, энди Боливияда собиқ президентга айланган Эво Моралес тарафдорлари кўчаларни тўлдирди, Афинада талабалар 1973 йил ноябр воқеаларини хотирлади, Венецияда сатҳи пасайган сув яна тошди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Истанбулда “Оқ дубулғалилар” ташкилоти асосчиси Жеймс Ле Мезюренинг жасади топилди

“Оқ дубулғалилар” 2012 йили Сурияда, Сурия исёнчилари назорат қилаётган ҳудудларда ташкил топган кўнгилли қутқарувчилар жамоаси. 2012-2013 йилларда бу ташкилотга Европа давлатлари, Туркия, Япония, АҚШ ва кўплаб ноҳукумат ташкилотлар пул, таъминот, техника, дори-дармон билан ёрдам берган, унинг аъзоларини ўқитишга кўмаклашган.

Ҳафта суратлари: Бағдодийнинг ўлими, Ҳасакиядаги қамоқ лагери, Чили ва Ироқ намойишлари, Катманду манзараси

Ўтган ҳафтада “Ислом Давлати” етакчиси Абу Бакр Бағдодий қўним топган қўрғон қандай йўқ қилингани намойиш этилди, Англиянинг Эссекс графлигидаги авторефрижератор ичидан топилган қурбонларнинг барчаси Вьетнам фуқаролари эканлиги маълум бўлди, Чили ва Ироқда аксилҳукумат намойишлар авжига чиқди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Турк ва рус ҳарбийлари Сурия чегарасида қандай қўриқчилик қилади?

Россия ва Туркия ўртасидаги келишувга кўра Сурия чегарасидан ичкарига қараб 10 километргача бўлган ҳудудни турк-рус ҳарбийлари биргаликда қўриқлайди. Сурия чегарачилари эса Туркия билан чегарада 15 та пост ўрнатиб, бу нуқталарда Россия ҳарбийлари билан биргаликда қўриқчилик қилади.

Ҳафта суратлари: Байрутда намойиш, Brexit машмашаси, Туркия-Сурия можароси

Ўтган ҳафта дунёнинг турли нуқталаридаги намойишлар, Туркиянинг Сурия ҳудудидаги юриши давом этиши, Brexit масаласида ҳамон тўхтамаётган музокаралар, Барселонада икки йил олдингидек кенг миқёсдаги норозилик ҳаракатлари билан эсда қолди.

Туркия-Сурия можароси: воқеалар ривожи

Туркия ҳарбий ҳужумдан мақсад курд кучларини чегара минтақасидан узоқроққа суриб ташлаш ва расмий Анқара “хавфсиз ҳудуд” деб атаётган тартибни ўрнатиш эканлигини айтиб келади.

Курдлар Туркияга қарши Башад Асар билан иттифоқ тузмоқчи

​Пентагон раҳбари Марк Эспер​ AҚШнинг иттифоқчилари бўлган «Сурия демократик иттифоқи» кучлари Туркия ҳарбийларига жавоб қайтариш учун Сурия ҳукумати ва Россия ҳарбийлари билан келишмоқчи бўлаётганини маълум қилди​.