Туркия

Туркия Ливияга ҳарбийларини жўнатяпти

Ливияда айни вақтда турли хил сиёсий етакчиларнинг тарафдорлари ўртасида қуролли тўқнашувлар кетмоқда. Мамлакатни бош вазир Файиз Саррож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) ва Абдуллоҳ Абдурраҳмон Ас-Соний бошчилигидаги “шарқий ҳукумат” бошқаради. Шарқий ҳукуматни Ливия Миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар қўллаб-қувватлаб келади.

Туркия Гуленга алоқадор 176 нафар аскарни ҳибсга олди

Туркия прокуратураси мамлакат қуролли кучларига алоқадор 176 нафар ҳарбийни ҳибсга олишга буйруқ берди — улар 2016 йилда Анқарада давлат тўнтариши ўтказишда айбланаётган гуруҳга аъзоликда гумон қилинмоқда.

“Турк оқими” ишга тушиши туфайли Украина ҳар йили 450 миллион доллар йўқотади

“Турк оқими” – 2020 йил 8 январ куни ишга туширилган газ ўтказувчи қувурлар тизими. Газ ўтказгичнинг сув остидан ўтган қисми Россиянинг Краснодар ўлкаси Анапа туманидаги Қора денгиз қирғоғидан бошланиб, Туркиянинг Киркларэли вилояти Визе туманидаги Кийикўй шаҳарчаси яқинида тугайди ва шу ерда қуруқликдаги қисмига уланади. Газ ўтказгичнинг умумий узунлиги 1 100 км бўлиб, унинг 910 кмлик асосий қувурлари Қора денгиз остидан ўтган.  

Туркия АҚШга таҳдид қилди

Агар Вашингтон Анқарага қарши Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими С-400ни харид қилганлиги туфайли санкция жорий этса, Туркия жавоб чораларини қабул қилади.

Ҳафта суратлари: Ҳонгконгда бешинчи ойга ўтган намойишлар, африкалик муҳожирлар қутқарилган Эгей денгизи, Ким Жонг Ин яна суратга тушди, Колумбияда ҳам норозилар кўчага чиқди

Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ва Чили намойишлари давом этди, энди Боливияда собиқ президентга айланган Эво Моралес тарафдорлари кўчаларни тўлдирди, Афинада талабалар 1973 йил ноябр воқеаларини хотирлади, Венецияда сатҳи пасайган сув яна тошди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

“Ислом Давлати” аъзоси деб кўрилган эркак Туркия ва Греция ўртасидаги чегара ҳудудда қолиб кетди

АҚШ фуқароси, “Ислом Давлати”га аъзоликда гумонланган собиқ жангари Туркия уни ўз ҳудудидан чиқариб юборганидан кейин Греция ва Туркия чегаралари орасидаги оралиқ ҳудудда қолиб кетди. Жангариликда гумон қилинган бу эркак душанба куни Туркия қамоқхоналарида ушлаб турилган собиқ жангариларни ўз мамлакатига қайтариш ҳаракати бошлангач, депортация қилинди. Аммо у грек чегарасидан ўтмоқчи бўлганида чегара яқинидаги Кастаниес шаҳри полициячилари уни ортга қайтарган.

Истанбулда “Оқ дубулғалилар” ташкилоти асосчиси Жеймс Ле Мезюренинг жасади топилди

“Оқ дубулғалилар” 2012 йили Сурияда, Сурия исёнчилари назорат қилаётган ҳудудларда ташкил топган кўнгилли қутқарувчилар жамоаси. 2012-2013 йилларда бу ташкилотга Европа давлатлари, Туркия, Япония, АҚШ ва кўплаб ноҳукумат ташкилотлар пул, таъминот, техника, дори-дармон билан ёрдам берган, унинг аъзоларини ўқитишга кўмаклашган.