Украина

Украинага тегишли Boeing самолёти ҳалокатини Россия телевиденияси қандай ёритди?

Украина авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-800 самолёти 2020 йил 8 январ тунида Теҳрон осмонида ҳалокатга учраб, бортидаги 176 кишининг барчаси ҳалок бўлар экан, Россия давлат телеканаллари охирги лаҳзагача Эрон ҳаво мудофааси қисмлари хатога йўл қўйган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни рад этиб келди. Ниҳоят 11 январга келиб, Эрон ҳукумати самолёт мамлакат ҳарбийларининг хатоси туфайли уриб туширилганини тан олди.

“Турк оқими” ишга тушиши туфайли Украина ҳар йили 450 миллион доллар йўқотади

“Турк оқими” – 2020 йил 8 январ куни ишга туширилган газ ўтказувчи қувурлар тизими. Газ ўтказгичнинг сув остидан ўтган қисми Россиянинг Краснодар ўлкаси Анапа туманидаги Қора денгиз қирғоғидан бошланиб, Туркиянинг Киркларэли вилояти Визе туманидаги Кийикўй шаҳарчаси яқинида тугайди ва шу ерда қуруқликдаги қисмига уланади. Газ ўтказгичнинг умумий узунлиги 1 100 км бўлиб, унинг 910 кмлик асосий қувурлари Қора денгиз остидан ўтган.  

Украина президенти 9 январни “мотам куни” деб эълон қилди

Эрон пойтахти Теҳрондан Украина пойтахти Киев шаҳрига PS 752 рақами билан парвозни амалга ошираётган, бортида 176 йўловчи, шу жумладан, 9 экипаж аъзоси бўлган Boeing 737-800 самолёти кеча, 2020 йил 8 январ куни маҳаллий вақт билан соат 6:12 да Имом Ҳумайний аэропортидан ҳавога кўтарилган ва орадан 2 дақиқа ўтиб, аэропорт яқинидаги Паранд мавзесида қулаб тушган.