Ўзбекистон

Марказий Банк: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт 34 фоиз, импорт эса 18 фоизга ўсган

Ўзбекистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида 11.1 млрд $ лик маҳсулотлар экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига 7.3 млрд $га нисбатан 34%га ошган.

Экспорт салмоғи жиҳатидан кучли 10 ликдаги ўзбек олхўриси Россиядан бошқа рақобатчиларини сиқиб чиқармоқда

Ўзбекларнинг ушбу бозорда кириб келишидан энг кўп зарар кўраётганлар турк савдогарларидир. Нарх борасида рақобатлаша олмаётган турклар 2019 йилнинг дастлабки 8 ойи давомида Россияга экспортни 42 %га камайтирди.

“Кўкаламзорлаштириш рекорди” қачон ўрнатилади?

Нега хусусий соҳадагилар пулни тўғри сарфлаб, рекорд ўрнатиб, номи чиқяпти-ю, давлат секторидаги ташкилотлар бюджетдан, халқнинг чўнтагидан миллиардлаб пул олса ҳам ўз ишини эплай олмай, нолиб ўтирибди?

АСА ташкилоти Бекзод Нурматовнинг яқинларига таъзия билдирди

Ўтган жума куни ташкил этилган жангда 27 ёшли Бекзод Нурматов ҳакамларнинг ҳал қилув қарорига кўра россиялик Беслан Исаевга мағлуб бўлган, жангдан кейин касалхонада комага тушиб, душанбага ўтар кечаси вафот этган эди.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодий ўсиш прогнозлари ўзгарганини маълум қилди

Жаҳон банки таҳлилчилари 2019 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 5,5 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Аввалроқ, таҳлилчилар 5,3 фоизли ўсишни тахмин қилишганди. 2020 йилги ўсиш 5,7 фоиз (аввалги прогнозларда 5,5 фоиз эди)ни ташкил қилади, 2021 йилги иқтисодий ўсиш прогнозлари ўзгармаган 6 фоиз. 

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Лойиҳа инглиз тилида суратга олинади, унда Голливуд актёрлари иштирок этиши кўзда тутилган, актёрлар номи ҳозирча сир тутилмоқда. «Султана» сериали сюжети XVII асрда бўлиб ўтган ҳодисаларни ўзида жамлаган бўлиб, бугунги кун учун ҳам долзарб бўлган геосиёсат, ҳукмронлик ва севги учун кураш мавзуларини очиб беради.