ёнғин

Ҳафта суратлари: ўта ифлосланган Жамна дарёси, Руандадаги ёлғизоёқ сўқмоқ, Москвада болшевиклар ғалабасининг 102 йиллиги

Ўтган ҳафтада ҳиндлар Чҳатҳ Пужа байрамини нишонлаш учун саноат ва маиший чиқиндилардан ифлосланган Жамна (Ямуна)дарёсида йиғилди, Боливия президенти узоқ давом этган намойишлардан кейин истеъфо берди, Москвада болшевиклар ҳокимиятга келганининг 102 йиллик юбилейи бўлиб ўтди. Қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган AP – Associated Press халқаро агентлиги ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Ҳафта суратлари: Бағдодийнинг ўлими, Ҳасакиядаги қамоқ лагери, Чили ва Ироқ намойишлари, Катманду манзараси

Ўтган ҳафтада “Ислом Давлати” етакчиси Абу Бакр Бағдодий қўним топган қўрғон қандай йўқ қилингани намойиш этилди, Англиянинг Эссекс графлигидаги авторефрижератор ичидан топилган қурбонларнинг барчаси Вьетнам фуқаролари эканлиги маълум бўлди, Чили ва Ироқда аксилҳукумат намойишлар авжига чиқди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган The Guardian нашри ўтган ҳафта бутун дунёда содир бўлган шу ва бошқа воқеаларнинг ўз наздидаги энг муҳимларига диққат қаратди.

Бундан буён кўпқаватли уйларнинг балконида кабоб пишириш ва сигарет чекиш мумкин эмас

Россия ҳукумати ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор ўзгаришларни тасдиқлади. Энди хонадонларнинг пешайвонларида, ётоқхоналарнинг яшаш хоналарида ва меҳмонхоналар ичида очиқ оловдан фойдаланиш қонунан тақиқланди.