Юлий Юсупов

Юлий Юсупов: Кўз ёшига солиқ солиш қолди холос

Амалдорларимизнинг мантиғи умуман бошқача: четга маҳсулот чиқаряпсанми – сахий бўл, валютани олдиндан кўрсат; маҳсулот олиб кириш учун валюта чиқаряпсанми – унда маҳсулотни олдиндан кўрсат. Агар сизга экспорт қилган маҳсулотингиз учун пул тўлашмаса, ёки пулингизга яраша маҳсулот етказиб беришмаса, у ҳолда фақат сиз айбдор бўласиз. Гарчи олинган мажбуриятни сиз эмас, ҳамкорингиз бузган бўлса ҳам. Яна сизга бунинг учун жарима ҳам солишади.