Технология

WhatsApp орқали АҚШга иттифоқдош бўлган ҳукумат расмийлари кузатиб келинмоқда

Манбанинг айтишича, кузатилаётганларнинг “салмоқли” қисми юқори даражали ҳукумат раҳбарлари ҳамда ҳарбий амалдорлар ҳисобланади. Бешта қитъадаги камида 20 мамлакат амалдорлари кузатилмоқда.

71 520 долларлик янги iPhone чиқди

Люкс маҳсулотлари билан танилган Caviar бренди iPhone 11 Pro флагманларининг Discovery номли янги туркумини тақдим этди. Улар Қуёш тизими мавзусида, қимматбаҳо металлар қўлланган ҳолда ясалган ва энг нархи баланди Solarius номини олган.

Ўзбекистон МХХга кузатув дастурларини сотгани айтилган Исроил ширкати хакерликда айбланмоқда

WhatsApp бу ҳужум бир қатор фойдаланувчиларнинг мобил қурилмаларига зарарли дастурларни юбориш учун видео қўнғироқлар тизимидан фойдаланганини айтди. Ушбу зарарли дастур NSO мижозларига - ҳукуматлар ва разведка ташкилотларига телефон эгасига билдирмай жосуслик қилишларига имкон беради.

Жанубий Корея учувчисиз ҳамда ўзи учар автомобиллар ишлаб чиқаришга 50 млрд доллар сарфлайди

Кейинги ўн йил ичида Жанубий Корея ҳукумати янги транспорт турини ривожлантириш ва жорий этишни жадаллаштириш ва муддатидан олдин тижоратлаштиришни бошлаш учун 60 триллион вон (50 миллиард доллар) сарфлайди.