Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Миллий Мудофаа университети раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясига келди
16.11.2019 18:49,  
63

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясига Хитой Халқ Республикаси Миллий Мудофаа университети раҳбари Чу Шанг Жин бошчилигидаги делегациясининг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб хабар бермоқда Sof.uz нашрига Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбекистоннинг бугунги кунда олиб бораётган самарали ва фаол ташқи сиёсатини дунёнинг етакчи мамлакатлари билан барча соҳаларда олиб бораётган кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари мисолида кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳам дунёнинг нуфузли олий таълим марказлари ва ҳарбий академиялари билан фаол ҳамкорлик қилиб келяпти. Ташриф давомида, делегация аъзолари таълим муассасаси ўқув фаолияти, унинг имкониятлари ва шарт-шароитлари билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар академияда ҳарбий кадрларни тайёрлаш учун яратилган имкониятларга юқори баҳо беришди. Айниқса, Хитой аудиторияси делегация аъзоларида катта тассурот қолдирди.

Шунингдек, хорижлик мутахассислар томонидан ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш, замонавий методика ва таълим стандартлари билан таништириш бўйичаакадемия профессор-ўқитувчилари билан фикр алмашилди.

Шу жумладан,“Чин ўлкаси” вакилларининг Хитой Халқ Республикасининг Мудофаа ва хавсизлик бўйича олиб бораётган сиёсати, Хитой миллий армияси тўғрисидаги тақдимоти учрашув иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ташриф давомида икки давлат вакиллари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан