Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Венесуэладан нефть эмбаргосини қисман бекор қилишга қарор қилди
27.11.2022 11:50,  
25

Қўшма Штатлар Лотин Америкаси давлати расмийлари ва мухолифати ўртасида келишувга эришилгани фонида Венесуэлага қарши нефть санкцияларини юмшатишга қарор қилди, деб ёзади "РИА Новости" АҚШ молия вазирлигига таяниб.

Вазирлик лицензия берди, унга кўра Chevron олти ой муддатга Венесуэлада нефть қазиб олиш ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ҳаттоки уларни Америка бозорига етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритади.

"Ушбу чора Венесуэла халқи азобини енгиллаштирадиган ва демократияни тиклашни қўллаб-қувватловчи аниқ қадамлар асосида АҚШнинг санкцияларни мақсадли юмшатиш бўйича узоқ муддатли сиёсатини акс эттиради", — дейилади агентлик матбуот хизматида.

Оқ уй вакилининг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати санкцияларни янада юмшатиш ва уларни кучайтириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан