Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Биз билгандик, биз кутгандик»– Ёшлар Иттифоқи раиси муносабат билдирди
22.11.2019 12:46,  
8885

Бир вақтлари ижтимоий тармоқларда “биз билгандик, биз кутгандик” деган мадҳлари билан машҳур бўлган қиз – «зулфиячи» Рухсора Машарипова катта саҳнага қайтиб, бу сафар Андижон вилоят ҳокимини мақтади. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда яна катта кулгини келтириб чиқарди.

Вазиятга Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев қуйидагича муносабат билдирди:

“Асалнинг ҳам ози ширин” деган гап бор. Халқ бундай чиқишларни ёқламайди. У ўзгарган. Эмоцияларни жиловлай олиш керак. Ёшлар аниқ мақсад билан ҳаракат қилишни ўрганайлик. Мақтовлар кўпайса, ишдан барака қочади, дангасалашиб ўз устимизда ишламай қўямиз, халққа бу эриш туюлади.

Лекин у қизимиз алоҳида мавзу. Суҳбат қуриб кўришимиз керак. Унчалик биз ўйлаган ва тасаввур қилгандек эмаслигига ишонгим келяпти. Эмоцияларини жиловлашни ўргатиш керакдир, аммо унинг шаънига тегишли гаплар айтишингизни истамас эдим. У ҳам кимнингдир дилбанди, синглиси ёки жигаргўшаси ахир. Майли фикрини билдирсин, биз уни эшитайлик, тегишли хулоса қилайлик, аммо бирлашиб қоралаб ташламайлик, оммавий киберюмор/мемлар/кибербуллйинг қилиб ташламайлик. Фикр ёки сўз қандай бўлмасин, уни эшита олишимиз керак хоҳ танқид хоҳ мақтов бўлсин. Мени ўйлантираётгани унинг ҳозирги ҳолати ва жамоатчиликка мослашиш учун қанча ҳаракат қилиши ва маълум вақт давомида бошқаларнинг унга қай назарда боқишини ҳис қиляпман. Унга тенгдошларидан бўладиган босимни ҳис қиляпман. У бир куни бу вазиятни тушуниб етишига ишончим комил, аммо биз эса бироз вазмин ва бағрикенг бўлишимизни хоҳлар эди.

P.S. Мен уни жуда ҳимоя қилиб ёзгим келяпти, аммо ғашингизга тегиш ниятим йўқ. Ҳаддан ортиқ мақтовни ҳеч ким ёқламаса керак, аммо бироз бағрикенг бўлайлик дўстлар.

P.S.S. Бугун Хоразмда хизмат сафарида эдим, биз учун осон кун бўлмади бугун ростини айтсам. Бир инфожанг кунига айланди бугунги сана биз учун. Кечки пайт келганимда бугун ижтимоий тармоқларда “ҳайп” бўлган мавзу ҳақида ўта субъектив фикрларим билан бўлишгим келди, холос. Хайрли тун дўстлар.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан