Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Байрутдаги портлашда Бош вазирнинг қизи ва рафиқаси ҳам жароҳатланди
5.08.2020 09:15,  
348

Байрутдаги портлаш оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди. Ливан соғлиқни сақлаш вазири Ҳамад Ҳасанга кўра, кўплаб одамлар бедарак йўқолган. Кечалари уларни топиш электр таъминоти узилганлиги сабабли қийинлашган, дея хабар беради Reuters.

Ливан ҳақиқий фалокатга дуч келмоқда ва ҳукуматга етказилган зарарнинг ҳажмини аниқлаш учун вақт керак, дея таъкидлади Ҳасан. 

Расмийларга кўра, портлаш пайвандлаш пайтида юз берган. Порт омборларидан бирида мусодара қилинган 2,750 тонна аммиак селитраси бўлган. Модданинг ўғирланишига йўл қўймаслик учун порт маъмурлари кичик тешикларни ҳам муҳрлашга қарор қилишди, улар орқали тажовузкорлар омборга киришлари мумкин эди. Портлаш пайвандлаш пайтида юз берди. Гувоҳлар Байрутдаги портлаш ҳақида тафсилотларни беришмоқда.

Портлашда рафиқаси ва қизи яраланган Ливан Бош вазири Ҳасан Диаб воқеа учун айбдорларни топиш кераклигини айтди. "Олти йил давомида 2750 тоннага баҳоланган аммиак селитранинг партияси профилактика чораларини кўрмасдан омборда бўлган", - деди у.

Ливан Олий Мудофаа Кенгаши Байрут портида содир бўлган портлашдан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказди ва шаҳарни фалокат зонаси деб эълон қилди. Табиий офат муносабати билан кенгаш аъзолари ҳукуматга пойтахтда икки ҳафта давомида фавқулодда ҳолат эълон қилишни тавсия қилдилар.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан