Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bank of America: Европадаги газ инқирози "энг ёмон сценарий" ни бошдан кечириши мумкин
2.08.2022 13:39,  
81

Business Insider янгиликлар портали Bank of America тадқиқотига таяниб, Европадаги газ инқирозининг "даҳшатли сценарийси" ҳақида ёзди.

"Европа Иттифоқидаги газ билан боғлиқ вазият сўнгги бир ой ичида "ёмон"дан "даҳшатли" ҳолатга тез айланиб бормоқда.

Bank of America экспертлари қишда Европада газ танқислиги юзага келиши ҳақида гапирмоқда, чунки Шимолий оқим ўз қувватининг 20 фоизида ишлаётгани сабабли, мамлакатлар қиш учун етарли миқдорда газ тўплашга улгурмаслиги мумкин. 

Шундай қилиб, Франция ва Германия аллақачон газ таъминотини рационга киритиш йўлларини изламоқда ва баъзи Германия шаҳарлари энергия тежаш учун бинолар ва ёдгорликларга энергия тежаш форматига ўтишга ҳам улгурди.

Аввалроқ Германиянинг Аугсбург шаҳрида ёқилғи инқирози туфайли тарихий биноларнинг ёритилишини ўчириш, чироқларни хиралаштириш ва фаввораларнинг ишлаш вақтини қисқартириш орқали энергияни тежашга киришгани хабар қилинганди.

Шундай қилиб, Аугсбург, Германиянинг бошқа кўплаб шаҳарлари каби, ёқилғи инқирози фонида энергия тежашни бошлади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан